12月9日的Al Javohir应用程序分析
Al Javohir
- Ismoil Mukhammad Yusuf
- Apple 应用商店
- 免费
- 图书
Ассалому алайкум ҳурматли arabic.uz сайтининг ўқувчилари!
Мана сизларга ал Жавоҳир номли арабча ўзбекча русча луғатни тақдим қилиш ниятида турибмиз. Ҳар бир нарсанинг тарихи бўлгани каби ушбу луғат китобининг ҳам ўзига хос тарихи бор. Бундан тахминан тўрт йил муқаддам олдин устозимиз шайх ҳазратлари арабча ўзбекча бир луғат тайёрлашимизни маслаҳат бериб, ушбу ишни бошлашимизга дуо қилгандилар. Бизлар Аллоҳга таваккал қилган ҳолда, Унинг фазлини сўраб ўта масъулиятли ишга киришдик. Китоб тугагач, ушбу луғатга нима ном қўйиш ҳақида маслаҳат қилсак шайх ҳазратлари "ал Жавоҳир", яъни "қимматбаҳо тош ва дур", деб номладилар ва бу луғатнинг ичидаги ҳар бир сўз Қуръонда ишлатилган сўзлардан ташкил топгани учун дур кабидир, деб қўшимча қилдилар. Китоб ниҳоясига етгач islom.uz порталининг ҳар икки ҳафтада бир бўладиган 9 март душанба кунги мажлисида луғат иши тугагани шайх ҳазратларига хабарини берсак, дуо қилиб, уни андроид тизимига жойлашимизни маъқулладилар. Афсус, эртасига сешанба 10 март куни шайх хазратлари Аллоҳнинг азалда ёзиб қўйган тақдирига мувофиқ боқий ҳаётга риҳлат қилдилар. Устоз билан охирги суҳбатимиз шу луғат хусусида бўлди. Мана ниҳоят ундаги техник камчиликлар ҳар ҳолда бартараф қилиниб, бугун Аллоҳнинг фазли ила сизларга тақдим қилмоқдамиз. Ушбу луғат хато ва камчиликлардан ҳоли дейишдан йироқмиз. Иншааллоҳ кейинги босқичларда яна ҳам мукаммалроқ ҳолда ҳавола қилишни Аллоҳдан сўраб қоламиз. Бу iOS учун версия бўлиб, 40 000 дан кўпроқ сўзни ўзида мужассам қилган. Бу ишда бизга яқиндан ёрдам берган Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Олимхон Қодиров, Бекзод Аҳмадали, Бекзод Рузметов ва Нодир Рузметовларга ташаккуримизни изҳор қиламиз.
Ҳурмат ила Анвар Аҳмад
商店排名
商店排名基于 Google 和 Apple 设置的多个参数。
所有品类在
美国--
图书在
美国--
创建账号以查看平均每月下载量联系我们
动态Al Javohir排名统计
Al Javohir的 Similarweb 使用排名和Apple 应用商店排名
排名
没有可用的数据
十二月 9, 2025